Жамият | 08:50 / 09.04.2023
11920
1 дақиқада ўқилади

Зарафшонда 25 туп дарахт рухсатсиз кўчирилгани аниқланди

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида 25 туп дарахт рухсатсиз кўчирилгани аниқланди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, шаҳарнинг «Баҳор» маҳалласида 9 туп кўп йиллик дарахтлар ва 16 туп куз мавсумида экилган тут кўчатлари ноқонуний равишда тегишли рухсат олинмасдан кўчирилгани, шунингдек, шу ердаги 4 туп қайрағоч дарахтлари кўчириш пайтида ўсишдан тўхтайдиган даражада шикаст етказилгани аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро О.Н.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан 3 миллион сўм жарима ҳамда 3 миллион 600 минг сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланди. Шунингдек, ўсишдан тўхтаган 1 туп қайроғоч дарахтини ноқонуний равишда кесгани учун фуқаро Г.Б.га нисбатан кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан 1 миллион сўм жарима белгиланди.

Мавзуга оид