Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мактаб битирувчиларига шартнома асосида армияда хизмат қилишга рухсат берилди
Мудофаа вазирлиги Россия мактаблари битирувчилари билан ҳарбий хизматни ўташ учун шартномалар тузиши мумкин бўлади. Бунгача амал қилган чекловлар Давлат думаси томонидан 11 апрель куни бекор қилинди.
Россия Мудофаа вазирлиги 18 ёшга тўлган мактаб битирувчилари билан шартномалар тузиши мумкин бўлади. Электрон чақирув қоғозларини жорий этиш билан бирга, Давлат думаси 11 апрель, сешанба куни бунинг учун мавжуд бўлган чекловларни олиб ташлади. Депутатлар «Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонуннинг ҳарбий шартнома тузиш қоидаларини белгилаб берувчи 34-моддасига киритилган ўзгартиришларни маъқуллади. Ҳужжат Давлат думаси сайтида эълон қилинган.
Ушбу модданинг олдинги таҳририга кўра, армия, Миллий гвардия, Ташқи разведка хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «ФСБ» ва давлат қўриқлаш органларида хизмат қилиш учун шартномани муддатли ҳарбий хизматни ўтмаган 18 ёшдан ошган, ўрта махсус таълим муассасасини тамомлаган шахс ҳам тузиши мумкин эди. Эндиликда «ўрта махсус таълим олган» фуқаролар ҳақидаги ибора қонундан олиб ташланди.
Давлат думаси Мудофаа қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов ўтган ёзда шундай тузатишни қабул қилишни таклиф этганди. Бироқ, эълон қилинганидан сўнг, у кўриб чиқилмади ва 2022 йил октябрь ойида кучга кирган қонун версиясида йўқ эди. Бу сафар, BBC таъкидлашича, техникумни тугатмаган 18 ёшли ўсмирлар билан ҳарбий шартномалар тузиш тўғрисидаги тузатиш деярли бир овоздан маъқулланди.
Мавзуга оид
08:22 / 25.06.2026
Дунё армияларида аёллар улуши: кутилмаган етакчилар кимлар?
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
21:06 / 25.05.2026
Путин россияликлар ҳимояси учун хорижда армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади
08:03 / 16.05.2026