18:13 / 15.04.2023
8317

«Красногорск» қўрғонини Тошкент ва Нурафшон билан боғловчи автобус қатнови йўлга қўйилди 

Бугун, 15 апрель куни Тошкент вилоятининг Паркент тумани Красногорск-Қизилтоғ шаҳарчаси аҳолисига қулай транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун қатор йўналишларда автобус қатновлари йўлга қўйилди.

Красногорск – Сўқоқ – Чанги – Паркент, Красногорск – Янгибозор – Тошкент ҳамда Красногорск – Янгибозор – Нурафшон шаҳрига қатнайдиган, узоқ йиллар давомида тўхтаб қолган автобус йўналишлари фаолияти қайта тикланди.

Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси томонидан “Қизилтоғ қишлоғи – Паркент АШБ” шаҳар атрофи автобус йўналиши 3 та ҳаракат жадвали билан, “Невич маҳалласи – Роҳат – Қўйлиқ 5-метро бекати (Қизилтоғ қишлоғи орқали)” шаҳар атрофи автобус йўналиши 7 та ҳаракат жадвали билан, “Қизилтоғ қишлоғи – Нурафшон АШБ” шаҳар атрофи автобус йўналиши 1 та ҳаракат жадвали билан ташкил этилди.

Ушбу йўналишларда қатновларнинг йўлга қўйилиши натижасида туризм қишлоғи бўлган Красногорскка (Қизилтоғ) Тошкент шаҳри Қўйлиқ мавзесидан, Тошкент вилояти маъмурий маркази Нурафшон шаҳридан ҳамда Паркент тумани марказидан тўғридан тўғри автобусларда етиб олиш имконияти яратилди. 

Top