Ўзбекистон | 13:39 / 15.04.2023
11007
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қайси ҳудудларда аҳоли сони тез ўсаётгани маълум қилинди

Тошкент шаҳри, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда. Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг кўпайиши тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга кўпайган.

Статистика агентлиги дастлабки маълумотларга кўра, ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қиляпти – 3,3 фоиз.

Ундан кейинги ўринлардан доимий аҳоли сонининг ўсиши мос равишда 2,3 фоизни ташкил этаётган Наманган вилояти, Жиззах вилояти ва Сурхондарё вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Самарқанд вилояти – 2,2 фоиз;
  • Қашқадарё вилояти – 2,2 фоиз;
  • Андижон вилояти – 2,1 фоиз;
  • Навоий вилояти – 2,1 фоиз;
  • Фарғона вилояти – 2,1 фоиз;
  • Сирдарё вилояти – 2 фоиз;
  • Хоразм вилояти – 1,8 фоиз;
  • Тошкент вилояти – 1,8 фоиз;
  • Бухоро вилояти – 1,7 фоиз;
  • Қорақалпоғистон Р. – 1,3 фоиз.

Мавзуга оид