Жаҳон | 08:14 / 17.04.2023
4539
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Словянскка ракета ҳужуми оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Словянскка ракета ҳужуми қурбонлари сони 13 кишига етди. Қутқарувчилар 14 апрель куни Россия ўққа тутиши натижасида вайрон бўлган беш қаватли турар жой биноси ўрнида қидирув-қутқарув ишларини якунлади.

Фото: Telegram / ermaka2022

Уй вайроналари остидан 15 киши чиқарилди. Улардан беш нафари, жумладан 14 ёшли қиз тирик қолган. Яна 10 киши, жумладан, икки ёшли бола ҳалок бўлди. Ҳаммаси бўлиб, Словянскнинг ўққа тутилиши натижасида 15 киши ҳалок бўлди, яна 24 киши яраланди.

Россия қўшинлари 14 апрель куни Украинанинг Словянск шаҳрини (Донецк вилояти) ўққа тутди ва бир неча уйни вайрон қилди. Бироз аввалроқ, россияликлар шаҳарга С-300 ракеталари билан ҳам зарба берган эди. 

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак сўзларига кўра, шаҳардаги 8-мактаб ҳудудида камида 7 та портлаш содир бўлган. 

Словянск маъмурияти раҳбари Вадим Лях ёзганидек, россияликлар С-300 ракеталари билан зарба берган. У зарбаларни 2023 йил бошидан бери содир бўлган энг оммавий ўққа тутишлардан бири деб атади. 

Мавзуга оид