Туркияда ўзбекистонлик кундошининг икки ойлик чақалоғи устига кислота сепган аёл қўлга олинди
Баданининг катта қисми куйиб кетган гўдакнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Туркиянинг жануби-ғарбидаги Денизли шаҳрида яшовчи 40 яшар Керзи Йилмаз 43 ёшдаги эри Гўкҳан Йилмазнинг маъшуқасидан ўч олиш мақсадида уларнинг 2 ойлик чақалоғи устига кислота сепиб юборган. Ҳодиса 18 апрель куни содир бўлган.
Турк матбуотидаги хабарларга кўра, эркак уйидан кетиб қолганига кўп вақт бўлмаган, у билан бирга яшаб келаётган аёл эса Ўзбекистон фуқаросидир. Керзи Йилмаз эри маъшуқаси билан бирга яшаётган уйга бостириб киргани, кундоши билан ёқалашгани айтилмоқда.
ОАВнинг ёзишича, рашк ўтида ёнган аёл уйдан чиқаётиб кундошининг қўлидаги икки ойлик Ҳамди Йилмазнинг устига кислота сепиб юборади. Натижада чақалоқ баданининг катта қисми ҳамда онасининг қўллари куйиб кетган.
Қўшниларнинг чақирувлари асосида воқеа жойига полиция ва тез ёрдам бригадаси етиб борган. Аёл ва унинг фарзанди Памуккале туманидаги шифохонага олиб кетилган. Жонлантириш бўлимига ётқизилган гўдакнинг аҳволи оғир экани хабар қилинган.
Рўй берган ҳодисадан сўнг қочиб кетган Керзи Йилмаз полиция томонидан ҳибсга олинган. Бироқ у ўзига нисбатан илгари сурилаётган айбловни рад этган ва буларнинг барчаси ўзига нисбатан уюштирилган туҳмат эканини таъкидлаган.
Аёл 19 апрель куни суд биносига олиб келинганда журналистлар билан суҳбат чоғида чақалоқнинг устига кислота сепганидан тонган.
Denizli'de, Kerzi Yılmaz isimli kadın, evi terk eden eşi Gökhan Yılmaz'ın birlikte yaşadığı Özbekistan uyruklu sevgilisinin evini basıp, ANNESİNİN KUCAĞINDAKİ 2 aylık BEBEĞİN ÜZERİNE ASİT DÖKTÜ.
— mühendisyen (@muhendisyenn) April 18, 2023
2 aylık bebek ya, onun ne günahı var? Ne! Bebek hastanede.. pic.twitter.com/mEqteojQe8
Маҳаллий матбуотда келтирилишича, Гўкҳан ва Керзи икки нафар фарзанднинг ота-онаси ҳисобланади.
Ҳодиса юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
14:20 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
15:43 / 20.01.2025
Шифохонада 2 ойлик чақалоқ қўли кесилди. Воқеага ССВ муносабат билдирди
10:10 / 19.01.2025
Тошкентда янги туғилган чақалоқ кўчага ташлаб кетилди
19:58 / 16.01.2025