Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ташқи ишлар вазири: мухолифат ҳокимиятга келса, мамлакатни урушга тортади
Анқара Украинадаги уруш масаласида ҳеч бир томонни қўллаб-қувватламайди.
Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли мухолифатни мамлакатни урушга тортишга уринаётганликда айблади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Дипломатга кўра, Туркия ҳозир Украинадаги уруш масаласида мувозанатли сиёсат юритмоқда ва давлатнинг маълум бир томонни қўллаб-қувватлашига ҳожат йўқ.
«Аммо «биз маълум бир томонни қўллаб-қувватлаймиз, мувозанатни бузамиз» деганлар ҳокимиятга келса, Худо кўрсатмасин, мамлакатни урушга тортадилар», деди Чавушўғли.
Дипломат Туркия Қримнинг Россияга қўшиб олинишини тан олмаган бўлса-да, Анқара ҳеч бир томонни қўллаб-қувватламаслиги кераклигини таъкидлади.
Бунгача Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия ҳукумати Украинадаги уруш бўйича мувозанатли ва мулоҳазали сиёсат олиб бораётганини айтган эди.
Мавзуга оид
13:30 / 17.07.2026
Евгений Хмара Украина мудофаа вазири лавозимига номзод бўлди
10:10 / 17.07.2026
МРБ раҳбари: Украинадаги фронтга келган россиялик янги аскар ўртача 20–30 дақиқа яшайди
21:37 / 16.07.2026
Сергей Корецкий Украинанинг янги бош вазири этиб тайинланди
20:14 / 16.07.2026