Нью-Йорк яна бойлар учун энг машҳур шаҳарга айланди. Бу йил глобал рейтингдаги 2640 миллиардердан 101 нафари шу ерда истиқомат қилади. Forbes маълумотларига кўра, бошқа ҳеч бир шаҳар миллиардлаб доллар эгаларининг кўплиги билан мақтана олмайди.
Нью-Йорк кетма-кет 7 йил давомида миллиардерларнинг асосий маркази бўлган эди. 2021 йилда Пекин пешқадамликни қўлга киритди. Аммо Хитой етакчилиги узоққа чўзилмади. 2022 йилда Нью-Йорк биринчи ўринни қайтариб олди ва уни ушлаб турибди.
Нью-Йорк миллиардерларининг умумий бойлиги 616,8 млрд долларга тенг. Хитой биринчи ўнталикда энг кўп шаҳарларга эга мамлакат бўлиб қолмоқда.
2023 йилги рейтингда Forbes 2640 нафар миллиардердан 68 нафарининг асосий яшаш жойини аниқлай олмади.
Энг кўп миллиардерлар яшайдиган шаҳарлар Forbes рейтингида:
1. Нью-Йорк (АҚШ)
Миллиардерлар сони: 101
Ўтган йилга нисбатан: минус 6 миллиардер
Умумий бойлиги: 616,8 млрд доллар
Энг бой резидент: Майкл Блумберг (Bloomberg ахборот агентлиги эгаси, 94,5 млрд доллар)
2. Ҳонконг (Хитой)
Миллиардерлар сони: 70
Ўтган йилга нисбатан: ортиқча 2 миллиардер
Умумий бойлиги: 286,8 млрд доллар
Энг бой резидент: Ли Ка-шинг (Cheung Kong Group, Hutchison Whampoa, 38 млрд доллар)
3. Пекин (Хитой)
Миллиардерлар сони: 68















