Prestige Travel компанияси Centrium Air билан биргаликда Тошкент ва Хургада ўртасида ҳар ҳафтада тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўймоқда.

Бу ерда сиз ўзингиз ва яқинларингиз учун керак бўлган ҳамма қулайликларни топасиз: ёқимли қуёш, илиқ денгиз, гўзал манзаралар ва кўплаб ўйин-кулгилар.

Хургада соҳил бўйлари дунёдаги энг яхши соҳиллар қаторига киради. Чексиз кенгликлар гўзал кўринишлар билан сиз бутунлай дам олишингиз ва сув муолажаларидан баҳраманд бўлишингиз ёки сув ўйинларида ўзингизни синаб кўришингиз мумкин.

Хургадага дам олишга келганингизда Миср пойтахти Қоҳирага, турли музейлар ва қадимий обидалар жойлашган Люксорга экскурсияга бориш имкониятини бой берманг. У ерда сиз қадимий Мисрнинг руҳини ҳис қилишингиз ва унинг барча топилмаган сирларини кўришингиз мумкин.

Бундан ташқари бу ерда сиз ҳар хил харидлар қилишингиз, маҳаллий лаззатли таомларни татиб кўришингиз ва маҳаллий аҳолининг бой маданиятига шўнғишингиз мумкин.
Умуман олганда Хургадада ҳамма учун шароитлар бор — маданият ва тарихга қизиқувчилар, шунчаки дам олишни истаганлар ва ниҳоят шовқин-сурондан дам олувчилар учун ҳам. Ушбу ноёб имкониятни қўлдан бой берманг ва ўзингиз учун энг яхши оилавий таътилга чиқинг.

Биз Steigenberger Aqua Magic 5, Titanic Palace & Aqua Park Resort 5, Sheraton Miramar El Gouna 5*, Steignberger Pure life Style 16+, Baron Palace Sahl Hasheesh 5, Rixos Premium Magawish 5* каби бошқа жаҳон даражасидаги энг яхши меҳмонхоналарда энг қулай нархларда дам олишни таклиф қиламиз.














