Ўзбекистон | 18:45 / 28.04.2023
7762
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Репродуктив тиббиёт ва генетика институти ташкил этилди

Янги ўқув йилидан бошлаб унда репродуктолог, акушер-гинеколог каби мутахассислар тайёрланади.

Фото: Репродуктив тиббиёт ва генетика институти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида Репродуктив тиббиёт ассоциацияси томонидан Тошкент шаҳрида Репродуктив тиббиёт ва генетика институти очилди.

Қайд қилинишича, 2023-2024 ўқув йилидан ушбу институтда клиник ординатура ташкил қилиниб, репродуктолог, акушер-гинеколог каби мутахассислар тайёрлаш бошланади.

Шунингдек, шу йилнинг ўзида хорижий экспертлардан иборат бўлган репродуктология, эмбриология, цитология, генетика йўналишларида илмий татқиқот ишларини олиб борувчи ва ушбу йўналишларда илмий даража берувчи ихтисослашган Илмий Кенгаш фаолияти йўлга қўйилади.

Ушбу замонавий ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлаш Ўзбекистонда илк бор йўлга қўйилгани айтилмоқда.

ССВ маълумотларига кўра, ҳозир Ўзбекистонда туғилиш коэффициенти 3,2 га тенг ва ҳар йили қарийб 1 миллионга яқин чақалоқ дунёга келади.

Мавзуга оид