Ўзбекистон | 11:39 / 30.04.2023
7672
2 дақиқада ўқилади

Ўн минг нафарга яқин маҳкум овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланади — ИИВ

Қамоқда ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган 9 679 нафар маҳбус овоз бериши учун 18 та референдум участкаси ташкил этилган.

Фото: Видеодан кадр

Бугунги референдумда унча оғир ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни содир этганликлари учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида ўтказилган брифингда Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев маълум қилди.

Вазир ўринбосари референдум участкаларида хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди.

Маълум қилинишича, референдумни хавфсиз шароитда ўтказиш учун ички ишлар органлари томонидан барча зарурий чоралар кўрилган. Республика бўйлаб референдум участкаларида хавфсизликни таъминлашга 30 954 нафар ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари жалб этилган. Улар алоқа ва транспорт воситалари билан тўлиқ таъминланган.

Бекмурод Абдуллаевга кўра, референдумга 60 кун қолганда қамоқда ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг овоз бериши учун 18 та референдум участкаси ташкил этилган. Мазкур референдум жараёнларида кузатувчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этиш ҳуқуқига эга ҳамда улар тўсиқсиз ичкарига қўйилмоқда.

Мавзуга оид