Ўзбекистон онлайн бозорида бурилиш қилган Uzum Market билан ҳамкорлик ҳақида
Шерзод Хўжаев текстил маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 15 йиллик тажрибага эга. Perfecto бренди асосчиси. Айни пайтда онлайн савдо бозорида етакчи тадбиркорлардан бири ҳисобланади. Ушбу бренд маҳсулотлари нафақат Ўзбекистонда, балки дунё бозорида ўзбек трикотажининг кенг тарқалишига сабаб бўлган.
Бугун онлайн бозор қулайликлари кўпайган
Perfecto брендида бир неча йил олдин 95 фоиз маҳсулотимиз экспортга кетар эди, қолган 5 фоиз чакана савдога чиқариларди. 2020 йилдан бошлаб 20-30 фоиз маҳсулотимиз чакана савдога чиқарилар эди. Ҳозир Uzum билан ҳамкорликни бошлаганимиздан кейин бу кўрсаткич қиш мавсумида 70 фоизгача кўтарилади. Ривожланишда шундай давом этсак, 50 га 50 бўлиб қолса керак, деб тахмин қиляпмиз.
2021 йилда офлайн дўконларимиздаги чакана савдо ҳажми тушиб кетди карантин сабаб. Ўша пайтда МДҲ давлатларида маҳсулотларимизни онлайн харид қилиш кучайди интернет дўконларида. Шундан сўнг жамоа билан маслаҳатлашиб, бу вариантни ўрганиб чиқишни бошладик. Uzum Market'ни танлашимиздан олдин асосчилари билан гаплашдик, ўргандик. Омборини кўрдик, логистика тизими билан танишдик, яхши томони бу маркетда ўзининг компаниясига тегишли хизмат машиналари бор. Ҳар битта туман марказида марказлари бор, бир кун ичида етказиб беришади. Олдин вилоятларга етказиш қимматга тушарди бизга ёки мижозга, Uzum Market эса текинга етказиб беради. Шундай устун томонларини ўрганиб чиққанимиздан сўнг маҳсулотларимизни қўя бошладик. Бошида яхши савдони йўлга қўйгунимизча вақт кетади деб ўйлагандик. Лекин биринчи ойнинг ўзида катта эффект берди.
Ўзбекистонда январь, февраль, март ойларида чакана савдода пасайиш бўлади. Лекин Uzum Market'да бошқа йилларникига қараганда кўпроқ савдо бўлди қиш мавсумида. Чунки ўзбекистонликлар учун қизиқ бўлди интернет дўкон ва трендга айланган эди. Бундан ташқари, иложи борича улгуржи нархларда қўйишни бошладик. Яна бир яхши томони харидорлар маҳсулотларни олгач, изоҳлар қолдириши бўлди, чунки ижобий фикрлар кўп. Бошидан интернет дўконига ишончни орттириш, одамларни жалб қилиш учун яхши маҳсулотлар қўйдик.
Биз учун ҳаммасини Uzum бажаряпти
Биз тадбиркорлик фаолиятимизни йўлга қўйишда офлайн дўконларда ижара тўлашимиз, сотувчи олишимиз, реклама билан шуғулланишимиз керак. Бундай дўконларнинг қамрови чекланган бўлади. Интернет дўконлари эса бизнинг ҳудудий имкониятни оширади. Бемалол бошқа вилоятларга етказишимиз мумкин.
Яна бир яхши тарафи шундайки, мижоз ўзининг ҳудудидаги Uzum Market бўлимига бориб, буюртма қилган кийимини текшириб, кийиб кўриб, кейин пулини тўлайди, шунинг учун ҳам мижозлар қўрқмасдан буюртма беришяпти. Ҳозирча 100 дан ортиқ шундай бўлимлар бор вилоятларда.
Биз фақат Uzum Market'га хизмат ҳақи тўлаймиз маҳсулот сотилгач. 3 фоиздан 20 фоизгача маҳсулот пулини олишади. Агар қиммат маҳсулот бўлса, кам фоизда, арзон бўлса кўпроқ. Барча хизматлар шу фоиз ичида бўлади.
Айни пайтда биз дўконларга, рекламаларга, сотувчиларга пул сарфламаяпмиз. Ҳаммаси шу Uzum Market хизматлари ичида. Интернетда ҳам биринчи бўлиб Uzum Market рекламалари, маҳсулотлари чиқиб келади.
Мижоз бўлиб тўлашга харид қилганда ҳам Uzum Market тадбиркорга нақд пул беради
Бўлиб тўлаш фақат Uzum Market'нинг ўзига тегишли бўлган хизмат. Яъни бизнинг маҳсулотни бўлиб тўлашга олишса ҳам, Uzum Market бизга тўлиқ пулни тушириб беради. Бўлиб тўлаш хизмати маҳсулотнинг сотилиш ҳажмини янада кўпайтиради. Uzum Market'га кириб келганимиздан кейин шуни англаб етдикки, бу йўналишнинг келажаги бор. Фақатгина текстиль билан чекланиб қолмасдан, бошқа маҳсулотларни сотиш ҳам қулай. Шунинг учун биз Uzum Market билан ишлайдиган алоҳида бир бўлим ташкиллаштирдик. Бу ўзимизнинг маҳсулотларни ҳам, импорт маҳсулотларни ҳам сотишга ихтисослашган. Келгусида ҳам Uzum Market билан ҳамкорлик қилиш ниятидамиз. Шахсан ўзим асосий эътиборимни Uzum Market'даги савдога қаратганман. Ва келажакда ҳамкорликни 5-10 баробаргача ошириш ниятимиз бор.
Реклама
Мавзуга оид
19:00 / 16.10.2024
Мамлакатнинг 30 та энг йирик шаҳарлари бўйича ҳаво сифати маълумотлари энди онлайн режимида мавжуд
11:00 / 13.09.2024
Uzum Market янада яқинроқ: ёз давомида топшириш пунктлари сони 2 баробарга ошди
16:59 / 05.08.2024
Юмшоқ пенал ва ўргимчак одамли рюкзаклар: ўзбекистонликлар ўқув йили арафасида қандай товарларни танлашмоқда?
19:00 / 12.07.2024