Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат таълим ташкилотларида ишлаётган педагоглар мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади
Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан таълим ташкилотлари педагог ходимларининг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлишини кафолатлаш мақсадида, шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш масаласида ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этиш таклиф этилмоқда.
Педагог ходимни лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилишни тақиқлаш, илк бор касбий фаолият бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига ўқитувчи-мураббийликни амалга оширувчи педагог ходимни бириктириш назарда тутиляпти.
Давлат таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ходимларни давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтиши, педагог ходимнинг касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш давлат томонидан таъминланиши ҳам акс этмоқда.
Муҳокамалар давомида депутатлар партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифлар беришди. Унинг бугунги кундаги заруратини ҳисобга олиб, бир овоздан маъқулладилар.
Мавзуга оид
10:35 / 04.07.2026
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
10:15 / 15.06.2026
Россия чет эл фуқаролари учун тиббий кўрик қоидаларини кучайтирди
10:04 / 14.05.2026
Ўқитувчи тайёрлаш сифати давлат назоратига олинади
13:19 / 20.04.2026