Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полшада йилнинг энг йирик ҳарбий машғулотлари бошланди
Anakonda 23 манёврларида Полша Қуролли кучларининг 12 минг аскари ҳамда НАТО мамлакатлари ва Шимолий Атлантика иттифоқининг иттифоқдош давлатларидан юзлаб ҳарбий хизматчилар иштирок этади. Уларнинг мақсади НАТОнинг шарқий қаноти мудофаасини ишлаб чиқиш.
Anakonda 23 - Полшада жорий йилнинг энг йирик ҳарбий машғулотлари 2 май, сешанба куни бошланди. Полшанинг TVN24 телеканали ўз веб-сайтида 12 минг полшалик ҳарбий хизматчи, шунингдек, НАТОга аъзо бошқа давлатлар ва Шимолий Атлантика алянси ҳамкорларидан, жумладан, Руминия, Словения, Швеция, Франция, Латвия, Литва, Эстония ва бошқа давлатлардан бир неча юз аскар борлигини хабар қилди. Иттифоқчиларнинг Болтиқ денгизи ҳудудидаги операцияларига алоҳида эътибор берилиши кутилмоқда.
Машқлар нафақат Полшада, балки Швеция ва Болтиқбўйи мамлакатларида ҳам ўтказилади. Ўтган ҳафтадаёқ Полша Қуролли кучлари қўмондонлиги ижтимоий тармоқларда М1 Abrams танклари ва бошқа ҳарбий техникалар етказиб берилиши муносабати билан мамлакатнинг шимолий, марказий ва шарқий қисмларида кўчалар вақтинча тўсиб қўйилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилган эди. Хавфсизлик чоралари сабабли аниқроқ маълумотлар келтирилмаган.
Қайд этилишича, Anakonda машғулотларига тайёргарлик 2021 йилда бошланган, бироқ Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли тажовузи НАТО бўйича ҳамкорларга янги қийинчиликларни келтириб чиқарди ва уларни манёврлар концепсиясини ўзгартиришга мажбур қилди. Anakonda 23 манёврлари 26 май куни тугайди.