“Менинг йўлим” лойиҳасининг 2023 йилги мавсуми 7 апрел куни якунланиб, ғолиблар эълон қилинди. Мавсумда 8 миллиондан зиёд фуқаро (аниқроғи, сим-карта) иштирок этган, 10 317 та таклиф келиб тушган.
“Менинг йўлим” лойиҳасидан мақсад – туман (шаҳар) бюджетларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун режалаштирилган маблағларнинг камида 50 фоиз қисми фуқаролар фикри асосида йўналтириш. 2023 йилда лойиҳага ажратилган маблағ 2 баробарга оширилди.
Қишлоқлар ғолиблик учун қаттиқ курашди
“Менинг йўлим” лойиҳасига таклифлар қолдириш ва овоз бериш жараёнлари “Очиқ бюджет” порталида амалга оширилди. Портал маълумотларига таянсак, шаҳарларда кам овоз билан ғолиб бўлган лойиҳалар билан бир қаторда, қишлоқларда 10 минг ва ҳатто 40 мингдан зиёд овоз йиғиб ҳам ғолиб бўла олмаган лойиҳаларни кўрамиз.
Масалан, Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Мунаввар СМП кўчасини таъмирлашга оид ташаббус 178та овоз билан ғолиб бўлган. Тошкентдан унча узоқ бўлмаган Тошкент вилояти Бўка туманидан қолдирилган лойиҳа эса 15 142 та овоз билан ҳам ғолиб бўла олмаган.

Иқтисодчи Отабек Бакиров Тошкент шаҳрида ҳатто 2 та овоз билан ғолиб бўлган лойиҳалар ҳам борлигига эътибор қаратди.
“Тошкент шаҳрида ҳаттоки 2 та овоз олган лойиҳа (Яккасарой тумани Ракатбоши 1-тор кўча – таҳр.) ҳам ғолиб бўлган. Умуман олганда, йўллари анча равон бўлган пойтахтда 15 та лойиҳа 100 тадан кам овоз йиққан бўлса-да, ғолиб бўла олган.
Йўллари абгор, чекка қишлоқларда минглаб, ўн минглаб овоз йиға туриб мағлуб бўлган ташаббуслар сони эса юздан зиёд. Фарғонада Ниҳол қишлоғи деярли 44 минг овоз

















