Ваколатлар чегараси қаерда?

Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова сайёр қабул вақтида, кутилмаганда фуқаро билан жанжаллашиб кетгани ҳақида хабар бергандик. Ортиқова бош прокурор билан учрашиш учун келган аёл ва унинг қайнотасини раҳбарининг қабулига ўтказишни истамаган, мурожаатчилар бунга эътироз билдиришганда эса уларга қўпол муносабатда бўлиб, ички ишлар ходимларига аёлни бу ердан олиб кетишни буюрганди.

Юриспруденцияни ўқиганлар яхши билишади. Ҳуқуқшуносликда энг биринчи ўргатиладиган масалалардан бири ҳақ-ҳуқуқлар ҳадди билан боғлиқ. Содда қилиб тушунтирадиган бўлсам, менинг ҳуқуқларим чегараси сизнинг ҳуқуқларингиз чегарасигача бўлиши шарт. Оддий фуқаро бўладими ёки амалдор, бундан қатъи назар, бу ҳуқуқ илмининг, ўзаро муомала-муносабатларнинг олтин қоидасидир.

Бўкадаги воқеада Ортиқова фуқарога сенсираб муомала қилгани, аниқ бир ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этмагани аниқ бўлиб турган ҳолда шу ерда жамоат хавфсизлигини таъминлаб турган ички ишлар ходимларига мурожаатчини олиб кетишни буюргани орқали нафақат ҳуқуқлари чегарасидан, балки унга бош прокурор ўринбосари сифатида қонунлар билан тақдим этилган ваколатлари чегарасидан ҳам ўтиб кетди.

Фуқаро провокация қилгандир, атайлаб мулозимни қуюшқондан чиқаргандир дерсиз. Бўлса бордир. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, юқори даражадаги мансабдор шахс, қолаверса ҳуқуқшунос экани унга фуқаролар билан давлат хизматчиси этикасига мос равишда мулоқот қилиш мажбуриятини юклайди. Шу сабаб ҳам унинг ҳаракатлари одамлар эътирозига, танқидларига сабаб бўлди.

“Булар халқ билан мулоқот қилгани келганми ёки ўзининг ҳукмини ўтказганими? Қачонгача юқори лавозимларни асаби, мияси чарчаган қариялар бошқариб ўтиради? Бу аёл бир пайтлар ўқитувчилар кўча супурсин деб чиққан. Лекин аёл киши бўлиб аёлга қилган муомаласи ноўрин!” деб ёзади