Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда янги услуб жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда "ҳажм" услубини жорий этиш ўтиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, амалдаги лойиҳалаштириш тизимидаги нархларни шакллантиришда ҳисоб-китоблар самарадорлиги паст кўрсаткичларга эга. Лойиҳа-қидирув ташкилотлари халқаро стандартлар асосида лойиҳалаштириш ишларини амалга ошириш, хизматлар кўламини кенгайтириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва илғор инновацион дастурий таъминотларни кенг жорий этиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш лозим.
Лойиҳа билан:
- объектларни қуришда тасдиқланган намунавий лойиҳаларга ўзгартиришлар киритиш ва индивидуал лойиҳалардан фойдаланишда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги рухсатномаси олиниши;
- объектлар қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш тасдиқланган намунавий лойиҳаларга асосида, уларни жойига боғлаш (привязка) орқали амалга оширилиши;
- лойиҳалаштириш ва қурилиш жараёнида фойдаланиладиган намунавий лойиҳаларни ўзгартириш киритиш чекланиши;
- қурилиш ишлари “ҳажм услуби”да бажарилган объектлар бўйича назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиш (текшириш) ўтказилган тақдирда, фақат иш турлари стандартга мувофиқлиги ва бажарилган ишлар ҳажми эътиборга олиниши белгиланмоқда.
Лойиҳани қабул қилиниши билан янги "ҳажм" услуби жорий этилиши нафақат келажакдаги қурилиш учун дастлабки бюджетни ва унинг самарадорлигини аниқлашга, балки ундан тўғридан тўғри лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш босқичида фойдаланишга имкон беради.
Мавзуга оид
18:46 / 25.03.2026
Суперлига клубларига марказлашган тарзда 35 миллиард сўмдан ажратилиши кутилмоқда
20:00 / 22.02.2025
Тошкентдаги ноқонуний қурилиш майдонида эркак зинадан йиқилиб вафот этди
13:18 / 22.01.2024
1 апрелдан айрим қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилишга рухсатнома берилмайди
15:04 / 09.01.2024