Россия Мудофаа вазирлиги Бахмут шимолидаги чекинишни тан олди
Россия Мудофаа вазирлиги Россия қўшинларининг Бахмут шимолидаги позицияларидан чекинганини тан олди. Бундан идора расмий вакили Игор Конашенковнинг брифингидаги маълумотлар дарак беради.
Россия қўшинлари "Юг" гуруҳининг Малолилиновское йўналишидаги бўлинмалари "Берховское сув омборининг қулай шароитларини ҳисобга олган ҳолда" чизиқни эгаллаб олдилар, деди Конашенков ҳамда буни "мудофаа барқарорлигини ошириш мақсади билан" тушунтирди.
Аввалроқ, "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) асосчиси Евгений Пригожин, россиялик ҳарбий блогерлар ва Украина Қуролли кучлари Украина армиясининг ҳудудда муваффақиятга эришгани ҳақида хабар берган эди.
ISW урушни ўрганиш бўйича Америка институтининг сўнгги ҳисоботига кўра, Украина Қуролли кучлари муваффақияти Украинанинг кутилаётган қарши ҳужуми фонида Россия ахборот майдонида ваҳимани кучайтирди.
Мутахассислар, жумладан, Украина Қуролли кучлари Шарқий кучлари гуруҳи қўмондони Александр Сирскийнинг Россия қўшинлари Бахмут фронтининг баъзи бўлимларида орқага 2 километр чуқурликка чекинганлиги ҳақидаги хабари ва бунга Россия Мудофаа вазирлиги ҳамда "Вагнер" ХҲК раҳбари Евгений Пригожиннинг муносабатига таянмоқда.
Иккинчиси, хусусан, Украина Қуролли кучлари қарши ҳужумга ўтиб, Бахмут ва унинг атрофидаги 3 км ҳудудни қайтариб олганини таъкидлади.
Россия Мудофаа вазирлиги эса Украинанинг маҳаллий қарши ҳужумлари ҳақидаги маълумотларни "ғайриоддий тезлик билан" тан олди, аммо мудофаа чизиғининг силжигани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
14:14 / 12.11.2024