Ўзбекистон | 09:39 / 16.05.2023
9130
1 дақиқада ўқилади

МСК 5 та партияга президент сайловида иштирок этиши учун ижозат берди

Марказий сайлов комиссиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловига бағишланган навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Фото: Dunyo

МСК маълумотига кўра, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари иштирок этган  мажлисда партияларнинг муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этишига ижозат бериш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сайлов кодексига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этишга ижозат беришни сўраб тақдим қилган ҳужжатларини кўриб чиқиб, мазкур партияларга 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этиши учун ижозат берилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, мажлис доирасида, сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига сайловда иштирок этишга ижозат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда белгиланган намунадаги имзо варақалари бланкалари топширилди.

Мавзуга оид