Трампнинг Россия билан алоқаларига оид ФТБ текширувида қонунбузарликлар аниқланди
Федерал тергов бюросида Трамп штабининг Россия билан алоқалари бўйича тергов бошлаш учун етарли асос йўқ эди, дея хулоса қилди махсус прокурор Жон Дарем.
Доналд Трамп даврида лавозимга тайинланган АҚШ махсус прокурори Жон Дарем ФТБ АҚШ собиқ президентининг Россия билан алоқаларига қизиқиб қолган ҳолатлар юзасидан терговни якунлади. 15 май, душанба куни чоп этилган ҳисоботида Дарем ФТБ тергов ўтказиш учун етарли асосга эга эмас деган хулосага келди.
Ҳисоботда айтилишича, Федерал тергов бюросининг "тасдиқланмаган разведка маълумотлари" асосида тергов бошлаган "тезлиги ва усули" "агентлик ўтмишдаги шунга ўхшаш ишларни тергов қилган услубдан сезиларли даражада четга чиқишни" акс эттиради. Махсус прокурорнинг сўзларига кўра, ФТБнинг алоҳида ходимлари “Трампга нисбатан кучли душманлик туйғулари”га эга эди.
Доналд Трамп махсус прокурорнинг хулосаларидан мамнун бўлди. Собиқ президент сўзларига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги ва Федерал тергов бюроси тергов бошлаганида “Америка жамоатчилиги алданган”. Ўз навбатида, ФТБ ўз вақтида “ўнлаб тузатиш чоралари” кўрилганида, тергов давомида йўл қўйилган хатоларнинг олдини олиш мумкин бўлганини билдирди.
АҚШ расмийлари Россияни 2016 йилги президентлик сайловларига таъсир ўтказишга уринишда бир неча бор айблаган. 2019 йил баҳорида АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллернинг Россиянинг сайловларга аралашуви бўйича тергови якунланди. Махсус прокурор Россия вакилларининг сайловолди пойгасига аралашишга уринишларини фош қилди, бироқ овоз беришдан кейин давлат раҳбари бўлган Доналд Трампнинг сайловолди штаби Россия расмийлари билан тил бириктирганини исботлай олмади.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Фицо давлат тўнтариши таҳдиди юзасидан Словакия Хавфсизлик кенгашини чақирди
Жаҳон | 11:55
-
Тошкент - Хўжакент темирйўли Чиноркентгача узайтирилди
Ўзбекистон | 11:52
-
Машҳур ошхона брендларини шантаж қилиб, пул ундиришда гумонланаётган 3 киши қўлга олинди
Жамият | 11:42
Мавзуга оид
10:07
Европа Иттифоқи Трампнинг мудофаа қобилиятини кучайтириш ҳақидаги чақириғини қўллаб-қувватлади
21:40 / 22.01.2025
Трамп Путинни Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди
18:05 / 22.01.2025
Трамп президентликка киришган куниёқ бир неча судга берилди
17:18 / 22.01.2025