Губернатор: Украина қўпорувчилик-разведка гуруҳи Белгород вилоятига кирди
Ижтимоий тармоқларда Белгород вилоятидаги «Грайворон» назорат-ўтказиш пунктига Украина танклари кириб келгани ҳақидаги видеолавҳалар тарқалди. РКК Россия Федерациясида жанговар топшириқлар бажарилганини эълон қилди. Белгород губернатори Украина Қуролли кучлари ўққа тутаётгани ҳақида ёзди.
Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков «Украина Қуролли кучларининг қўпорувчилик-разведка гуруҳи Грайворон тумани ҳудудига кирганини» маълум қилди. «Россия Федерацияси Қуролли кучлари чегара хизмати, Россия гвардияси ва «ФСБ» билан биргаликда душманни йўқ қилиш бўйича зарур чораларни кўрмоқда. Тафсилотлар ҳақида хабар бераман», — деб ёзди Гладков 22 май, душанба куни Telegram-каналида. Унинг сўзларига кўра, айни тумандаги Глотово қишлоғи ўққа тутилганидан кейин икки киши яраланган. «Аёлнинг аҳволи оғир, эркакнинг аҳволи ўртача оғирликда, ҳар иккиси реанимацияда», — дея қўшимча қилди губернатор.
Аввалроқ Россия Telegram-каналлари Белгород вилоятининг Грайворон тумани оммавий ўққа тутилгани ҳақида хабар берган эди. «Биздаги маълумотларга кўра, бир соатдан кўпроқ вақтдан бери Украина Қуролли кучлари Новостроевка-Первая, Козинка, Безимено, Доброе, Глотово ва Головчино қишлоқларини ўққа тутмоқда. Бир киши ҳалок бўлган», - деб ёзган Mash 22 май куни эрталаб. Бундан ташқари, Новая Таволжанка қишлоғидаги турар жой биносига портловчи мослама ташланганлиги хабар қилинган. «Биздаги маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ. Учувчисиз учоқнинг ўзи бинолардан юз метр узоқликда қулаган. Воқеа жойида оператив хизматлар ва портловчи моддалар бўйича экспертлар ишламоқда», - дея хабар беради Mash. Ўз навбатида, Shot «Дроновка қишлоғи яқинидаги Белгород вилояти чегарасида Украина қўпорувчилик-разведка гуруҳи билан шиддатли жанг» ҳақида ёзди. «Икки томондан ҳарбий техника олиб келинди, осмонда бир нечта дронлар кўринди», — дейилади хабарда.
Айни пайтда, «Россия кўнгиллилар корпуси» (РКК) ўз жангчилари Россияда экани ва у ерда жанговар топшириқларни бажараётганини маълум қилди. Фаоллар Telegram’да Брянск ва Белгород вилоятларидаги қишлоқларга кираверишдаги йўл белгилари фонида бир нечта видеоларни жойлаштирган ва улар курашни давом эттираётганликларини билдиришган. Ўз навбатида, «Россияга озодлик» легиони Украина билан чегарага яқин ҳудудлар аҳолисини уйда қолишга ва «қаршилик қилмасликка» чақирди. Қўшимча маълумотлар кейинроқ берилиши айтилган.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда Украина байроғи туширилган танкнинг ўтиб кетгани ҳақидаги видео тарқалди. Видеода айтилишича, Украина Қуролли кучларининг танки Украинадан Белгород вилоятидаги «Грайворон» назорат-ўтказиш пункти ҳудудига кириб келган. Бу маълумот расмий тасдиқлаганича йўқ. Видео биринчи бўлиб Украинанинг «Скринка-Пандори» паблиги томонидан эълон қилинган. Moscow calling Telegram-канали Украина танкларининг «Грайворон» назорат-ўтказиш пункти ҳудудига киргани ҳақидаги бир нечта видеолавҳаларни эълон қилди.
Бундан олдин Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков Украина қўшинлари Граиворон шаҳар округини ўққа тутганини маълум қилган эди. «Тинч аҳоли орасида жабрланганлар йўқ. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимимиз ишлади. Ракетанинг бир қисми Антоновка қишлоғидаги хусусий турар жой ҳовлисига тушган. Портловчи мосламалар бўйича ходимлар ва тезкор хизматлар воқеа жойида, тегишли ускуналар зарарсизлантириляпти», деб ёзди у Telegram’да. Бундан ташқари, Гладковнинг сўзларига кўра, Козинка қишлоғи миномётдан ўққа тутилган, снарядлардан бири хусусий турар жой биносига тушиши натижасида ёнғин чиққан. Губернатор, шунингдек, бошқа хусусий уй хўжаликларига, шунингдек, пичан омборига зарар етганини маълум қилди.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024