Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий Мажлис ва ЕИнинг “Inter Pares” глобал дастури ўртасида ҳамкорлик бўйича лойиҳа йўлга қўйилади
“Inter Pares” – Европа Иттифоқининг парламентаризмни мустаҳкамлаш бўйича глобал дастури бўлиб, Демократия ва сайловга кўмаклашиш халқаро институти (IDEA) томонидан Европа Иттифоқига ҳамкор мамлакатлар парламентларининг эксперт кўмагида амалга оширилади.
Тошкент шаҳрида мазкур лойиҳанинг расмий бошланишига бағишланган анжуман ўтказилди. Лойиҳада иштирок этган 17 та давлатнинг қонун чиқарувчи органи орасида Олий Мажлис Марказий Осиё минтақаси ва бутун МДҲ маконидаги мамлакатлардан ягона парламентга айланган.

Анжуманда Сенат раиси Танзила Норбоева Олий Мажлиснинг Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар парламентлари билан алоқалар конструктив руҳда ривожланиб бораётгани, муносабатларни амалий лойиҳалар билан бойитиш муҳим аҳамиятга эга эканини билдирган.

“Ўзбекистон Европа Иттифоқини асосий халқаро ҳамкор деб билади. Биз парламент дипломатияси соҳасидаги саъй-ҳаракатларни изчил амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз. Анжуман якунлари бўйича парламент салоҳиятини янада ривожлантириш ва ролини кучайтириш бўйича фойдали тавсиялар ишлаб чиқилади, шунингдек, илғор амалиётлар ва тажриба алмашиш имкониятига эга бўламиз”, — дея таъкидлаган Сенат Раиси.

Ўз навбатида, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Шарлотта Адриан “Inter Pares” лойиҳасининг Марказий Осиё давлатлари орасида айнан ягона ҳамкор сифатида Ўзбекистон парламенти билан амалга оширилаётганига тўхталиб, кейинги йилларда мамлакатда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, мажбурий меҳнатга барҳам бериш ва бошқа йўналишлардаги ислоҳотлар ва уларнинг натижалари билан изоҳланишини айтган.

Сессияларга бўлинган ҳолда ўз ишини давом эттирган анжуманда ҳамкор мамлакатлар парламентлари тажрибаси ҳам ўрганилган. Тадбирнинг иккинчи кунида эса иштирокчилар маҳаллий бюджет ижросини назорат қилиш, “электрон парламент” тизимини жорий этиш, гендер тенгликни таъминлаш, ёшлар билан ишлаш каби мавзуларда ўзаро фикр алмашганлар.
Мавзуга оид
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
17:55 / 09.06.2026