Ўзбекистонда 4 ойда қазиб олинган нефт ҳажми маълум қилинди
Мамлакатда жорий йил январь-апрель ойлари мобайнида йирик корхоналар томонидан 258,5 минг тонна нефт қазиб олинди.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида жами йирик корхоналар томонидан 258,5 минг тонна нефт қазиб олинди.
Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларида қайд этилишича, бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу давридагига нисбатан 4,3 фоизга ошган.
2023 йилнинг апрель ойида йирик корхоналар томонидан 63 минг тонна нефт қазиб олинган.
Маълумот учун, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 19,6 млрд долларни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 млрд долларга ёки 13,4 фоизга ошган.
Статистика агентлигига кўра, 4 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 7,7 млрд долларни ташкил этган.
Бундан ташқари, республика ташқи савдо айланмаси ҳажмида импорт кўрсаткичи 11,9 млрд долларга тенг бўлди.
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида жаҳоннинг 176 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
12:37 / 27.10.2024