Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда дам олиш кунида дам олган Ёшлар ишлари агентлиги туман раҳбарларидан тушунтириш хати олинди
Самарқандда Ёшлар ишлари агентлигининг Пахтачи ва Каттақўрғон туманлари раҳбарлари дам олиш кунида дам олгани учун вилоятга тушунтириш хати ёзиб бергани айтилмоқда.
Kun.uz’га маълум қилинишича, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Ҳусан Тўхтаев 2023 йил 21 май, якшанба куни Пахтачи туманига таъзияга борган. Йўл-йўлакай Ёшлар ишлари агентлигининг Пахтачи тумани бўлими бошлиғини тополмаган. Шунингдек, Каттақўрғон тумани бўлими бошлиғини ҳам топишнинг имкони бўлмаган. Тўхтаев икки тумандаги вакилларини нима мақсадда излаштиргани номаълум.

Шундан сўнг икки раҳбар Ҳусан Тўхтаев номига тушунтириш хати ёзиб берган. Хусусан, тушунтириш хатида агентликнинг Пахтачи туман бўлими бошлиғи Элёр Санақулов ўша куни оиласи билан Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги оилавий дам олиш масканига бориб, дам олганини маълум қилган. Тоғли ҳудуд бўлгани учун телефони ишламаган.
Санақулов ўз тушунтириш хатида “Конституцияда якшанба – дам олиш куни, деб белгилангани учун” ўша куни дам олишга ҳаққи борлигини қўшимча қилган. (Эслатиб ўтамиз, Конституцияда бундай норма йўқ).
Шунингдек, агентликнинг Каттақўрғон тумани бўлими бошлиғи Лазизбек Абдуқаҳҳоров 21 май куни уйидаги қурилиш ишларини битириб олишни режалаштирган. Ўша куни у ҳам телефонини ўчириб қўйган ва шахсий ишларини дам олиш кунига мўлжаллаганини маълум қилган.
Ушбу ҳолат бўйича ҳозирча юқори турувчи ташкилотлар томонидан муносабат берилмаган.

Мавзуга оид
15:30 / 03.02.2026
Самарқандда кунига 500 тонна чиқинди саралайдиган станция қурилади
10:53 / 29.01.2026
Самарқандда ёлланма қотил орқали танишини ўлдирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
10:30 / 29.01.2026
Самарқандда табиатга 422 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
14:43 / 28.01.2026