Жаҳон | 11:06 / 29.05.2023
5857
1 дақиқада ўқилади

Blick: Швейцария россиялик миллиардердан мамлакатда яшаш учун рухсатномани қайтариб олмоқчи

Цюрих «Еврохим» ва «СУЭК» асосчиси Андрей Мелниченкони мамлакатда яшаш учун рухсатномадан маҳрум қилмоқчи. У Европа Иттифоқи санкцияларига қарамай Швейцарияда яшайди. 

Андрей Мелниченко Фото: Thomas Hartwell/AP Photo/picture alliance

Швейцария ҳукумати россиялик тадбиркор, Сибир кўмир энергия компанияси («СУЭК») ва «Еврохим» компанияси асосчиси Андрей Мелниченконинг мамлакатда яшаш учун рухсатномасини бекор қилишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Швейцариянинг Blick нашри 28 май, якшанба куни. 

ОАВ хабарларига кўра, тегишли иш мамлакат федерал маъмурий суди томонидан кўриб чиқилмоқда. Расмийларнинг россиялик миллиардерга даъволарига сабаб, у гўё узоқ вақт Швейцариядан ташқарида бўлган. Бу мамлакатда яшаш учун рухсатномани узайтириш шартларига жавоб бермайди, дея таъкидлайди нашр. 

Шу билан бирга, россиялик тадбиркор 2009 йилдан бери яшаб келаётган Граубюнден кантони Мелниченкога нисбатан чеклов чораларига қарши. Blick қайд этишича, дунёда етакчи ўғит етказиб берувчи ширкатлардан бири ҳисобланувчи ва илгари Мелниченкога тегишли бўлган «Еврохим» ҳам Швейцарияда жойлашган. 

Бу маълумот расман тасдиқланганича йўқ.

Мавзуга оид