Жаҳон | 13:16 / 01.06.2023
7005
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Европа сиёсий ҳамжамияти саммитида қатнашиш учун Кишинёвга борди

Украина президенти Володимир Зеленский Кишинёвдаги Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитида шахсан иштирок этади. 1 июнь куни у Молдовага етиб борди. Украина президентини Молдова президенти Майя Санду кутиб олди. 

Фото: AP

«Бугун биз Молдовада ишлаяпмиз, — деб ёзган Зеленский телеграмда. — Кўплаб икки томонлама учрашувлар режалаштирилган». Украина президентининг айтишича, Украина «қирувчилар коалицияси»дан ташқари иттифоқчиларга « Patriot зенит-ракета тизимлари коалициясини» таклиф қилмоқчи. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ва НАТО билан Украина «тинчлик формуласи» бўйича ҳамкорликни муҳокама қилиш режалаштирилган. «Ҳамма нарса келажагимизни ҳимоя қилиш учун», - деди Зеленский. 

Зеленскийнинг Кишинёвга ташрифи режалари хавфсизлик нуқтайи назаридан сўнгги дақиқагача ошкор этилмади. 

Кишинёвдаги саммит - Европа сиёсий ҳамжамияти тарихидаги иккинчи шундай тадбир. Молдова пойтахтида унинг ўтказилиши муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилди ва НАТО авиацияси осмонни ҳимоя қилишга жалб қилинди (у Молдова ҳаво ҳудудига кирмайди). 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид