Британия разведкаси: Бахмут яқинида Россия ҳаво-десант кучларининг роли ортиб бормоқда
Россия ҳаво-десант қўшинлари Бахмут ҳудудидаги жангларда тобора муҳим роль ўйнамоқда, деб ёзади Буюк Британия Мудофаа вазирлиги янги шарҳида разведка маълумотларига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, айни пайтда ушбу секторга 76- ва 106-дивизия бўлинмалари ва иккита қўшимча алоҳида ҳаво-десант бригадалари ўтказилган.
Шу билан бирга, ҳаво-десант кучлари «ҳарбий ҳаракатлардан олдинги» элита «мақоми билан солиштирганда жуда ёмонлашди», деб таъкидлайди Лондон.
Россия қўшинлари қўмондонлари, эҳтимол, «ушбу нисбатан жанговар тайёр бўлинмаларнинг баъзиларини фойдаланилмаган захира сифатида сақлашга ҳаракат қилишган», аммо бу бўлинмалар Бахмутда фронт чизиғини ушлаб туриш учун юборилиши кераклиги сабабли барча Россия кучлари операцион муаммоларга жавоб беришда камроқ мослашувчан бўлиши мумкин, дея хулоса қилган Британия томони.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
14:14 / 12.11.2024