Ўзбекистон | 08:55 / 03.06.2023
7302
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Вьетнамнинг Нячанг шаҳри ўртасида доимий авиарейслар қатнови йўлга қўйилади

Пойтахтда Ўзбекистон ва Вьетнамнинг туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган етакчи тадбиркорлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Фото: Dunyo

Маданият ва туризм вазирлиги маълумотига кўра, тадбирда икки давлатнинг етакчи меҳмонхона брендлари ва туризм компаниялари раҳбарлари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик тобора кенгайиб бормоқда. Икки давлатлар ўртасида сайёҳлар оқими ортди. 2022 йил якунларига кўра, Вьетнамдан Ўзбекистонга минг нафар сайёҳ кириб келган.

2023 йилнинг июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Вьетнамнинг Нячанг шаҳри ўртасида доимий тўғридан тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилади. Бу икки мамлакат туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар учун янги имконият ва муҳим қулайликлар яратади.

Томонлар икки мамлакатнинг туризм имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда ўзаро манфаатли келишувларга эришиш борасида музокаралар ўтказишди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид