Депутат Россия Украинани нацистлардан халос қилиш, қуролсизлантириш, нейтрал статусга қайтариш, шунингдек, ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «ДХР» ва «ЛХР» аҳолисини «ҳимоя» қилишга киришганини расман эълон қилган эди, деб эслатган.

«Бу пунктларнинг қай бири бўйича натижага эришдик?! Бирортасига ҳам. Боз устига, мақсадлардан айримлари маънога эга бўлмай қолди. Масалан, Украинанинг нейтраллиги. Бу талабни илгари суриш ортиқ қандай маънога эга? Энди ҳеч қандай маънога эга эмас. Агар Украина мавжуд бўлиб қолаверса, у ҳеч қачон нейтрал бўлмайди», — деган Затулин.

РФ Давлат думаси депутати, МДҲ, Евросиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар ишлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Константин Затулин токи Ғарб Украинани ҳозиргидек қўллаб турар экан, Россия ҳеч қачон Украинани нимадир қилиш учун эгаллай олмаслигини таъкидлаган.

«Бўлаётган ишлар оқибатида Украина Зеленский ёки унинг ворислари раҳбарлиги остида қоладими ёки йўқ, деган савол ўртага чиқади. Қолади, чунки уларга кўрсатилаётган ёрдам туфайли буни енгиб ўтиш учун кучимиз етмайди», — деган Затулин.

Унинг фикрича, гарчи Россия раҳбарияти ушбу мавзу бўйича сўз очмаган бўлса-да, пайдо бўлган вазиятни жуда яхши англаб турганини «билдириб» қўймоқда.

Умуман, Украинани маҳв этиш учун бир ярим йилча аввал бошланган уруш Россия ҳудудига кўчиши Россия раҳбариятининг режасида умуман бўлмагани турган гап. Биргина 2023 йилнинг май ойига келиб, Россия ҳудудларининг ўққа тутилиши бир неча каррага ошиб кетди. 8 та шаҳарга ҳар куни ҳужум уюштирилмоқда, ўлганлар ва ярадор бўлганлар сони 300 га яқинлашиб қолди.

Белгород областидаги чегара назорат ўтказиш пунктига қилинган ҳужум. Фото: Vladimir Aleksandrov / Anadolu Agency / Getty Images

2023 йил январида Россия президенти Владимир Путин Украинага бостириб кириш мақсадларини тушунтира туриб, «инсонларни ва энг аввало Россияни ҳимоя қилиш», деган эди.

ФХХ маълумотларига кўра, Россия ҳудудларига 2 минг мартадан ортиқ ҳужум уюштирилган. 1 июн куни Белгород областидаги 40 минг кишилик Шебекино шаҳри рекорд даражада ўққа тутилди. Ўтган йилнинг феврал ойидан буён Россия ҳудудида 52 киши ўққа учиб ҳалок бўлган, 242 киши яраланган, деб