Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби: КХШТга аъзолик муаммоларни келтириб чиқаряпти
Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григоряннинг таъкидлашича, КХШТга аъзолик Арманистонга ҳеч нарса олиб келмаяпти. Ереван муқобил вариантларни қидирмоқда, жумладан, Россия қуролларига ҳам.
Арманистоннинг КХШТга аъзолиги 2020 йилдан бошлаб мамлакатга ҳеч нарса олиб келмади. Бу ҳақда Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян 4 июн, якшанба куни Арманистон жамоат телевидениеси эфирида маълум қилди.
“2020 йилдан буён Озарбойжон томонидан Арманистонга қарши учта йирик ҳужум уюштирилди, бу ҳужумларда КХШТ Арманистонга ҳеч қандай ёрдам бермади. Шу боис Ереван муқобил вариантларни қидирмоқда – “масалан, Европа Иттифоқининг мониторинг миссияси каби”, деб таъкидлади Григорян. "Учта ҳужумдан сўнг, ҳарбий блок деб аталадиган ташкилот Арманистонга фактларни тўплаш бўйича миссияни таклиф қилмоқда. Бу жиддий эмас", - дея таъкидлади у.
Хавфсизлик кенгаши котибининг таъкидлашича, КХШТга аъзолик "маълум муаммоларни келтириб чиқаряпти", лекин Арманистоннинг бошқа давлатлар билан ҳамкорлигини чекламайди. Унинг сўзларига кўра, Ереван Ғарб ҳамкорлари билан фаол ишламоқда, жумладан, қурол сотиб олиш масаласида.
"Биз тушунамиз, мавжуд воқеликни кўряпмиз - бу Россия-Украина уруши, биз Россиянинг қурол экспорт қилиш имконияти унчалик катта эмаслигини ҳисобга оляпмиз. Бошқа ресурсларни қидириш йўлидан кетяпмиз", - дея тушунтирди у ҳамда "кўплаб мамлакатлар билан қурол сотиб олиш масаласида қизғин муҳокамалар олиб борилаётгани"ни қўшимча қилиб ўтди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026