Жаҳон | 10:26 / 05.06.2023
17863
2 дақиқада ўқилади

«Вагнер» ХҲК Россия Қуролли кучлари подполковнигини асирга олганини эълон қилди

Пригожин Россия Қуролли кучларининг асирга олингани тахмин қилинаётган ҳарбийси акс этган видеони эълон қилди, у ХҲКга тегишли машинага қарата ўқ узганини тан олган. У буни «шахсий адоват туфайли» қилганини айтади. 

Фото: PRESS SERVICE OF "CONCORD"/REUTERS

4 июнь, якшанба куни «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожин ўз матбуот хизматининг Telegram-каналида ўзини РФ Қуролли кучлари 72-бригадаси қўмондони Роман Веневитин деб атаган шахс сўроқ қилинган видеони эълон қилди. Веневитиннинг тан олишича, мастлик ҳолатида, «Вагнер ХҲКга «шахсий адоват туфайли» туфайли у ХҲКга тегишли машинага ўқ узган, шунингдек, Пригожин жангчилари гуруҳини қуролсизлантирган. 

Пригожин сўнгги кунларда ХҲК ва Мудофаа вазирлиги бўлинмалари ўртасида давом этаётган тўқнашувлар ҳақида бир неча бор хабар берди. Хусусан, у россиялик ҳарбий хизматчилар Россия Мудофаа вазирлиги буйруғи билан Бахмутдан ХҲК жангчиларининг чиқиш йўлларига «юзлаб танкларга қарши миналар ва тонналаб пластидлар» қўйганини айтди. «Ҳозирда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, бу зарядларни қўйганлар Мудофаа вазирлиги вакиллари эди. Нега бундай қилдингиз, деб сўрашганида, улар бармоқларини юқорига кўрсатяпти. Саволларга жавоб бермаяпти», дея 2 июнь, жума куни Пригожиннинг сўзларини келтирган унинг матбуот хизмати. 

«Тахмин қилиш мумкинки, улар «Вагнер» ХҲКнинг олдинга силжиш бўлинмаларини ушбу зарядлар билан кутиб олишни хоҳлаган, гарчи биз колонна бўлиб юрмаймиз», - дея қўшимча қилди Пригожин. «Вагнер гуруҳи» раҳбарининг сўзларига кўра, унинг одамларидан ҳеч ким жабрланмаган. У вазиятни «оммавий қамчилашга уриниш» деб ҳисоблайди. 

«Ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги учун эълон қилинмоқда», деди Пригожин Мудофаа вазирлиги бўлинмалари билан тўқнашув ҳақидаги саволга жавобан, қўлга олинган Веневитин акс этган видеони эълон қилиб. Россия армияси вакиллари ҳозирча видеога изоҳ беришмаган. 

Мавзуга оид