Тошкент шаҳрига хизмат кўрсатувчи Оҳангарон туманидаги қаттиқ маиший чиқиндилар (ҚМЧ) полигонига ҳар куни 2300 тоннадан ортиқ чиқинди келиб тушади. Чиқинди йиғувчи агрегатор бундай катта ҳажмларга қандай дош беради? Ўзбекистонда чиқиндиларни утилизация қилиш соҳасида қанақа замонавий технологиялар қўлланмоқда?
Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги қаттиқ маиший чиқиндилар (ҚМЧ) полигони 1966 йилдан бери мавжуд бўлиб, ҳозирда у “МахсусТранс” ДУК тасарруфидадир. Унинг умумий майдони — 50 гектардан ортиқ.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни йўқ қилиш жараёни уч босқичда амалга оширилади:
— Маҳаллалар ва маҳаллалар ичидаги йиғиш пунктларида тўплаш.
— “МахсусТранс” ДУК автомашиналари орқали учта юк ташиш станцияларидан бирига: Яшнобод, Яккасарой ёки Юнусободга етказиш. Бу ерда пластик, картон, шиша сараланади.
— Қолганлари Оҳангарон чиқинди полигонига олиб кетилади.
Чиқиндилар полигонда бульдозер ва зичлагичлар ёрдамида 2 метр қалинликдаги қатлам қилиб сиқилади, сўнгра 30-40 см қалинликдаги тупроқ билан қопланади. Полигонда бундай қатламлар сиғимидан келиб чиқиб ўнлаб бўлиши мумкин.
Оҳангарон полигони аллақачон 98 фоизга тўлган, яқин вақтларда уни ёпиш режалаштирилмоқда. Ҳозирда унинг ёнида 30 гектарга яқин янги полигон қурилмоқда. Лойиҳа қиймати 78,7 миллион долларни ташкил этади, бунинг — 69 миллион доллари Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилади, 9,7 миллион доллари эса Ўзбекистоннинг ҳиссасига тўғри келади.
Ажратилган кредит маблағларининг бир қисмидан чиқиндихонада ишлаш ва уни механизациялаш учун 8 та Caterpillar* машинаси харид қилинди:
— 2 та чиқинди зичлагич 826К;
— 3 та D6R2 бульдозер;
— 2 та олд юклагич Cat 950L;
— 1 та Cat 330 экскаватори.
CAT махсус техникаси — оғир шароитларда ҳам доим ҳаракатда бўлиш талаб этиладиган ишончли техникадир. У техник хизмат кўрсатиш қулайлиги, яхшиланган эксплуатацион созламалари, оддийлаштирилган бошқарув тизими ва оператор учун қулайлиги билан ажралиб туради, бундан ташқари, чиқинди полигонларидаги ишлар самарадорлиги ва хавфсизлигини оширади.
Ҳозир CAT махсус техникаси Оҳангарон туманидаги эски ҚМЧ полигонида ишламоқда. Янги полигон 2023 йил декабрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Унда қуйидагилар кўзда тутилган:











