Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия Тошкентдаги ИЭСни модернизация қилиш ва янгиларини қуриш лойиҳаларида иштирок этади
Давлат раҳбарининг Италияга ташрифи доирасида ўтказилган бизнес форум давомида «Иссиқлик электр станциялари» ва Италиянинг SACE кредит агентлиги ўртасида учта йирик шартнома ва битта меморандум имзоланди.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, улар жами 2263,3 миллион еврога тенг 4 та йирик лойиҳа, шу жумладан, Тошкент ИЭСни модернизация қилиш, пойтахтнинг 6 та туманида газ поршенли қурилма ва сув иситиш қозонларини қуриш лойиҳаси, Юнусобод туманидаги 4-Иссиқлик маркази ҳудудида ҳар бирининг қуввати 4,3 МВтга тенг 24 та газ-поршенли қурилма ва ҳар бирининг қуввати 130 МВтга тенг бўлган 4 та сув иситиш қозонларини бунёд этиш ишлари амалга оширилади.
Тошкент ИЭСни модернизация қилишга оид келишувга кўра, станциянинг мавжуд қувватини қўшимча 990 МВтга ошириш кутиляпти.
Бунда табиий газни замонавий буғ-газ қурилмалари ҳисобига комбинациялашган циклда самарали ёқишни ташкил этиш, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш жараёнига босқичма-босқич замонавий ва юқори самарадор технологияларни жорий этиш орқали кўрсаткичларни ошириш, Тошкент вилояти саноат корхоналари ва уй-жой коммунал хўжаликларини ишончли электр энергияси билан таъминлаш белгиланган. Умумий қиймати 544,5 миллион еврони ташкил этадиган лойиҳа асосида ҳудуднинг ижтимоий соҳаларини янада ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.
4 та лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри марказлашган иссиқлик таъминоти корхоналарини фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026