Ўзбекистон | 12:23 / 14.06.2023
20441
2 дақиқада ўқилади

Чилонзордаги портлаш оқибатида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган

Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган ва 16 киши турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Фото: Видеодан кадр

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Астробод кўчасида содир бўлган портлаш юзасидан қўшимча маълумот тақдим этди.

Бугун, 14 июнь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Астробод кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехининг бир қаватли бостирмаси (ангар)да технологик жараённи бузилиши натижасида портлаш ҳодисаси содир бўлиб, ёнғин юзага келган. 

Қайд этилишича, ҳодиса цехнинг том қисми конструкцияларининг қулаб тушиши ва 50 квадрат метр майдонда ички қисми ва дастгоҳларининг ёнишига олиб келган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ ва шаҳар ФВБ раҳбарияти бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари, шунингдек, прокуратура, ИИВ, МГ, ССБ, «Ҳудудгаз» ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

ФВВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган ва 16 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган. Кейинроқ уларнинг 7 нафарига, аҳволи яхши бўлгани учун уйга жавоб берилган.

Мавзуга оид