Қабул ва ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан бошланади, ўқув жараёни давомийлиги икки йил бўлиб, йиллик қабул квотаси 150 нафарни ташкил этади.

Лицейнинг асосий вазифалари:

  • ўқувчиларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига, маданияти ва урф-одатларига чуқур ҳурматни, уларда ҳалоллик, виждонийлик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари инсоний фазилатларни, шунингдек, миллий ғурур туйғуларини шакллантириш;
  • халқимизнинг тарихи ва бой маданияти, буюк аждодларимизнинг қолдирган бебаҳо мероси, Ватан озодлиги ва фаровонлиги йўлида ўзини қурбон қилган замондош ватандошларимизнинг қаҳрамонлиги асосида Ўзбекистон халқига содиқ, қатъий ҳаётий қарашлар ва фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ўқувчиларни тарбиялаш ва бошқалар.

Лицей ўрта махсус таълим муассасаси ҳисобланиб, Урганч шаҳрида жойлашади.