Австралия сенати аборигенлар ҳуқуқлари бўйича референдумга рухсат берди
Австралия парламентининг юқори палатаси референдум ўтказилишини маъқуллади. Аборигенлар халқ сўрови натижаларига кўра, маҳаллий аҳоли билан боғлиқ масалалар бўйича парламентда маслаҳат овозини олиши мумкин.
Австралия сенати маҳаллий аҳоли ҳуқуқларини мамлакат конституциясида мустаҳкамлаб қўйиш бўйича референдумга йўл очди. Аборигенлар ҳам парламентда овоз бериш учун махсус ҳуқуқни олиши мумкин. 19 июнь, душанба куни референдумни қўллаб-қувватлаш учун 52 сенатор овоз берди, 19 нафари эса қарши чиқди.
Бу йил мамлакат бўйлаб сўров ўтказилиши керак. Австралия бош вазири Энтони Олбанизнинг айтишича, Австралияда тарихга кириш имконияти бор. Австралия парламентининг қуйи палатаси аллақачон референдумни маъқуллаган. Овоз беришнинг аниқ санаси ҳали белгиланмаган.
Референдум 2023 йил октябрдан декабргача бўлиб ўтиши кутилмоқда. Агар австралияликларнинг аксарияти овозга қўйилган таклифларни қўллаб-қувватласа, у ҳолда Австралия конституциясига ўзгартиришлар киритилади.
Тузатишларга мувофиқ, аборигенлар парламентда махсус овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ўз маслаҳат қўмитасини яратиш имкониятига эга бўлади. Ушбу қўмита парламент аъзоларига маҳаллий аҳоли муаммолари бўйича маслаҳат беради. Қўмита тавсиялари мажбурий бўлмайди.
Мавзуга оид
18:59 / 11.11.2024
Император пингвини илк бор Австралия соҳилларига қадар сузиб борди
22:21 / 09.11.2024
Австралия пляжларида очликдан қийналган минглаб бўронқушлар жасади пайдо бўлди
23:05 / 07.11.2024
Австралиядаги пляждан топилган сирли шарлар таркиби маълум бўлди
19:11 / 07.11.2024