Бизнинг ассортиментимизда Franke, Electrolux ва AEG каби Европанинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг маиший техникалари кенг танловда мавжуд:

  • турли хил функциялар ва тайёр рецептларга эга бўлган катта сиғимли духовкалар;
  • бешта конфоркали, ривожланган хавфсизлик тизимига эга ва замонавий дизайнда пишириш панеллари;
  • катта танловга эга бўлган тутун тортгичлар: классик деворлилардан то ошхона стол остига ўрнатиладиганларгача;
  • шунингдек, бой танловга эга кир ювиш, қуритгичлар ва идиш ювиш машиналари. 

Акция доирасида, Kitchen Systems компанияси Electrolux EMG48200L ва EEM43200L идиш ювиш машиналарини махсус нархда харид қилиш имкониятини бермоқда. Акция шартларига кўра, ҳар қандай Franke, Electrolux ёки AEG пишириш панели ва духовка харид қилган харидорга идиш ювиш машинаси учун -30% чегирма берилади.

Intuit 700 PRO сериясидаги модель замонавий истеъмолчининг барча талабларига жавоб беради. Кўп сонли дастур ва функциялар, шунингдек ўз ичига 14 тагача бўлган идиш-товоқ тўпламларини сиғдира олади, ишлаб чиқаришда ишлатилган инновацион технологиялар уй бекаларининг кундалик ҳаётини осонлаштиришга йўналтирилган.

700 MaxiFlex модели, ўз навбатида, кенг кўламли дастур ва функцияларга эга, шунингдек ўз ичига 10 тагача идиш-товоқ тўпламларини сиғдира олади.

Ушбу моделнинг муҳим афзалликларидан бири бу кенг учинчи «MaxiFlex» саватидир. Бу вилка, пичоқ ва ошхона анжомлари учун махсус сават. Ошхона анжомларини жойлашув тартибини осонлаштирадиган белгилар мавжуд ва улар нимани қаерга қўйиш кераклигини аниқ кўрсатади.

Шунингдек, идишларни ювишда махсус «GlassHolder» мустаҳкам шиша ушлагичлари мавжудлигини ҳам таъкидлаш жоиз. Мукаммал пуркагичлар шиша идишларда доғ қолдирмасдан, уларни ички қисмидан тўлиқ тозалашни таъминлайди ва «AirDry» қуритиш тизими эшикни автоматик тарзда очиб, ҳар қандай ювиш дастуридан кейин идишларнинг мукаммал қуруқ бўлишини таъминлайди.