Ўзбекистон | 18:43 / 24.06.2023
9772
2 дақиқада ўқилади

4 та олий ҳарбий таълим муассасасида битирув тадбирлари бўлиб ўтди

24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув тадбирлари бўлиб ўтди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Хусусан, Қуролли Кучлар академиясида ўтказилган битирув тадбирида мазкур олий ҳарбий таълим даргоҳи ва Қуролли Кучлар ҳарбий тиббиёт академияси битирувчилари сафга кузатилди.

Вазирлик матбуот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, академиядаги битирув маросимида Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов, вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашди.

Шу куни Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юртида курсантлар 26-битирувчилар сифатида ўрин эгаллади. Ушбу тадбирда мудофаа вазирининг ўринбосари — Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Аҳмад Бурҳонов ва бошқа расмийлар, меҳмонлар қатнашди.

Шунингдек, 24 июнь куни Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ҳам битирув тадбирлари бўлиб ўтди. Курсантларга Мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари полковник Қодиржон Турсунов ва бошқа меҳмонлар диплом топширди.

Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ўтказилган битирув маросимида Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев қатнашди.

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид