Давлат нотариал идоралари ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги нотариал архивлар ходимларини моддий рағбатлантириш турлари кенгайтирилмоқда.

Эндиликда ходимларга расмий байрам кунлари муносабати билан бир маротабалик мукофот пули тўланиши, уларнинг овқатланиш ва йўлкира харажатлари қопланиши ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун моддий ёрдам ажратилиши мумкин.

Муқаддам лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама ўрнатиш, мукофотлаш, қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантириш ва моддий ёрдам кўрсатиш каби рағбатлантириш турлари ўрнатилган эди.

Уларнинг миқдори ўрнатилмоқда:

  • бир маротабалик мукофот пули – бир ойлик маош миқдоригача;
  • овқатланиш учун ҳар ойлик тўлов – БҲМ 2 бараваригача;
  • йўлкира учун компенсация – БҲМ 1 бараваригача;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бир йилда бир маротаба (қоида тариқасида, куз ойларида) моддий ёрдам – БҲМ 10 бараваригача.