Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли йигитларини фан, таълим, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари тантанали вазиятда топширилади.

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Мард ўғлон» давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминлайди.

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати

  • Ендирбаев Давронбек Гулман ўғли – Нукус шаҳридаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик бўлими ўқитувчиси (Қорақалпоғистон Республикаси)
  • Мамбетшарипов Юсуп Рахатович – Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг докторанти (Қорақалпоғистон Республикаси)
  • Азимов Сарварбек Қаюмжон ўғли – Андижон машинасозлик институтининг 1-босқич магистранти (Андижон вилояти)
  • Мўминжонов Миржалол Муқимжон ўғли – Андижон давлат университетининг кимё кафедраси катта ўқитувчиси (Андижон вилояти)
  • Садуллоев Анварбек Ойбек ўғли – Пешку туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти)
  • Содиков Мухаммадали Кахрамонович – Бухоро шаҳридаги «AD Astra» ўқув маркази раҳбари (Бухоро вилояти)
  • Қодиров Умиджон Лапас ўғли – Жиззах давлат педагогика институтининг 3-босқич талабаси (Жиззах вилояти)
  • Райимов Фурқатжон Фарход ўғли – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 4-босқич талабаси (Жиззах вилояти)
  • Номуродов Олимжон Обиджон ўғли – Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси (Қашқадарё вилояти)
  • Усмонов Махсуд Тулқин ўғли – Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич магистранти (Қашқадарё вилояти)
  • Исмоилов Абдуқодир Дилшод ўғли – Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 1-босқич талабаси (Навоий вилояти)
  • Хайдаров Хумоюн Машарип ўғли – «Mash X Industry» масъулияти чекланган жамияти раҳбари (Навоий вилояти)