Ўзбекистон | 14:37 / 30.06.2023
23408
1 дақиқада ўқилади

Ёшлар куни Тошкент автобусларида ёшлардан йўлкира олиняпти. «Тошшаҳартрансхизмат» расмий муносабат билдирди

Ёшлар куни муносабати билан 14-30 ёшли фуқароларга пойтахт автобусларида ҳаракатланиш бир кунга бепул бўлиши айтилганди. Аммо автобусларда бу тоифа йўловчилардан ҳам пул олинаётгани маълум бўлди.

Фото: KUN.UZ

2023 йил 30 июн куни 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йўловчилар Тошкентда автобуслардан (жамоат транспортидаги) бепул фойдаланиши маълум қилинганди. Аммо автобусларда йўловчи ёшлардан ҳам йўл ҳақи талаб қилаётгани ҳақидаги норозиликлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» расмий муносабат билдирди. Унга кўра, айни вақтда айрим автобус чиптачилари ҳақиқатан ҳам ёшидан қатъи назар йўлкира сўраётгани аниқланган.

«Шу ўринда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йўловчилардан ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишларини ва пойтахт автобус йўналишларида йўл ҳақи учун тўлов қилмасликларини сўраб қоламиз. Келтирилган ноқулайликлар учун «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан узр сўрайди!»— дейилади расмий хабарда.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 1 июндаги 103-сонли баёнига мувофиқ, Ёшлар куни муносабати билан 2023 йил 30 июн куни 14 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар Тошкентда автобуслардан бепул фойдаланиши мумкин.

Мавзуга оид