Таиландда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. 

Финалда Япония Жанубий Корея устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониб, турнир ғолибига айланди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 жамоаси яримфиналгача етиб келиб, жаҳон йўлланмасини қўлга киритган ва финал остонасида кореялик ёшларга мағлубиятга учраганди (0:1).  

Осиё Кубоги U-17. Финал
Жанубий Корея — Япония 0:3
2 июл. Бангкок
Голлар: Навата (45+1, 66), Мичиваки (90+6).