«Ёз мавсумида энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. 

Унга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига электр тармоқларини мукаммал таъмирлаш учун 2 йил муддатга йиллик 5 фоиз ставкада 150 миллиард сўм бюджет ссудаси ажратилади.