Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» исёнчиларнинг Ўзбекистонга қарши афғон ҳудудидан фойдаланишига йўл қўймайди – ОАВ
«Толибон» вакиллари ўзбек чегарачилари билан музокара ўтказди
Афғонистон Чегара ва қабилавий ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюриб, расмийлар билан чегара хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Khaama Press хабар берди.
Учрашувда вазирлик чегара бўлими бошлиғи Мавлавий Ғулом Набий Самим чегарада маҳаллий аҳоли дуч келаётган муаммолар ҳақида гапирган. Қандай муаммолар борлиги айтилмаган.
«Толибон» ҳукумати ўзбек ҳамкасбларига исёнчи гуруҳларнинг Ўзбекистонга қарши афғон тупроғидан фойдаланишига йўл қўймасликка ваъда берди», дейилади хабарда.
«Толибон» расмийлари «исёнчи гуруҳлар» деганда нимани назарда тутаётгани ҳақида батафсил маълумот бермади, бироқ сўнгги икки йил ичида Ўзбекистонга бир неча марта ракета учирилган эди. Ҳужумлар учун жавобгарликни «Исломий давлат» (ИШИД) жангарилари ўз зиммасига олди.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) минглаб ИШИД жангарилари Афғонистоннинг шимолий чегаралари яқинида жойлашгани, бу Марказий Осиё давлатлари хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. Аммо афғон расмийлари бундай баёнотларни рад этиб, уларни ташвиқот ва асоссиз даъволар деб атамоқда.
Мавзуга оид
10:12 / 11.07.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рақамли божхона назорати жорий этилади
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
11:20 / 01.07.2026