Россиядаги 28 000 ортиқ дўконга эга йирик чакана савдо тармоқларидан бири бўлган «Магнит» компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи M Cosmetic – косметика, парфюмерия ва маиший кимё маҳсулотлари дўконлари тармоғи Balton Trading Asia билан логистика соҳасида ҳамкорликни бошлади.
2022 йилда Balton Trading Asia логистика йўналишида янги – 3PL хизматларини ривожлантира бошлади. Ҳозирги кунда эса компания МДҲ мамлакатларидаги йирик чакана сотувчилардан бири – M Cosmetic учун 3PL хизматларининг асосий етказиб берувчиси ҳисобланади. 2023 йил 1 июль ҳолатига кўра, Тошкент ва Тошкент вилоятида, Фарғона ва Андижонда 28 та тармоқ дўконлари фаолият кўрсатмоқда, йил охирига қадар M Cosmetic тармоқни 60 дан ортиқ савдо нуқталарига етказишни режалаштирмоқда.

Balton Trading Asia вакиллари M Cosmetic билан ҳамкорлик ҳақида сўзлаб беришди, шунингдек, 3PL нима эканлиги, хизматлардан фойдаланиш кимга фойда келтириши ва логистика бўйича ҳамкор сифатида компания танлашнинг афзаллиги нимада эканлигини тушунтириб берди.
M Cosmetic билан ҳамкорлик
M Cosmetic яқинда Balton Trading Asiaни логистик ҳамкор сифатида танлади. Компаниянинг тажрибали ходимлари WMS Axelot X5 (Warehouse Management System) тизимида иш юритишади, бу эса барча ҳамкор эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда йирик чакана сотувчига индивидуал ёндашувни топишга ёрдам беради.

Balton Trading Asia махсулотни қабул қилишдан тортиб жўнатишгача бўлган тўлиқ логистика циклини ўз зиммасига олиб, стикерларни чоп этиш, этикеткалаш ва бошқа омбор ичидаги операцияларни ўзи амалга оширади. M Cosmetic дўконларига товарларни жўнатиш тўғридан-тўғри Balton Trading филиаллари орқали ўз транспорт воситаларида амалга оширилади. Бу M Cosmetic'га ўз омборлари, ишчи кучлари ва автопаркка эга бўлиш юкини енгиллаштиришга ёрдам беради ва шу билан харажатларни ҳам камайтиради. Бу, айниқса, чакана сотувчи фаол иштирок этаётган минтақавий кенгайиш учун жуда муҳимдир. Июль ойи охирига қадар Фарғона ва Андижон вилоятларида мавжуд дўконлардан ташқари яна янги дўконлар ҳам ўз эшикларини очади.
Сўнгги олти ой ичида M Cosmetic буюртмалари бўйича қайта ишланган маҳсулот номлари (SKU) сони 2000 тадан 8000 тагача, етказиб берувчилар сони 130 тагача ошди. Шу билан бирга, SKU қандай миқдор ва ўлчамда бўлиши муҳим эмас, замонавий омборларни бошқариш воситаларига эга Balton Trading бундай вазифаларга тез ва самарали ечим топа олади.
















