Путин: «Бу Россиянинг тарихий ҳудуди»

Россия президенти Владимир Путин Стив Уиткофф билан учрашувдан кейин давлат телевидениесига интервю берди.«У уч томонлама алоқаларни қайта тиклашга тайёр эканини» тасдиқлади.

«Мақсад — тинчлик битимларига эришилганидан кейин Украина ва Россия хавфсизлигини таъминлашни муҳокама қилиш бўлади. Бунда битимларнинг якуний варианти назарда тутилади, жанговар ҳаракатларни қандайдир қисқа муддатга тўхтатиш эмас», деди Путин.

Шунингдек, Путин Украина раҳбариятининг ҳудудлардан айрилиш ҳақидаги гапларини ўринсиз деб атади. «Бу уларнинг ҳудуди эмас. Бу тарихан Россия ҳудуди», деди у. Путинга кўра, Украинанинг тўрт вилояти аҳолиси 2022 йилги референдумларда Россияга қўшилишга овоз берган. Халқаро ҳамжамиятнинг катта қисми бу референдумларни тан олмаган.

Шу билан бирга, Путин келишув имконияти борлигини ҳам айтди. «Майли, кимдир бошқача фикрлашни, бошқача ўйлашни хоҳлайди... Лекин ҳамма нарсани келишиб олиш мумкин», деди у.

Путин яна Россияни жанг майдонида енгиб бўлмаслигини ва улар урушдаги барча мақсадларига эришишини ҳам таъкидлади. Россия раҳбарига кўра, Украина армиясида 500 минг дезертир бор ва улар олдинги чизиққа ташланмоқда.

Путинга кўра, Европа давлатлари раҳбарияти Россияга қарши кампания олиб бормоқда ва доимий равишда у билан можарога тайёргарлик ҳақида гапирмоқда. Бироқ «Россия Европа билан ҳеч қандай урушга тайёргарлик кўрмаяпти».

Музокараларда шу кунгача Москва Украинадан Донбассни тўлиқ беришни талаб қилиб келади. Киев эса ўз назоратидаги ерлардан воз кечишни рад этади. Москва, шунингдек, Украина армиясининг сонини чеклаш ва унинг ҳарбий иттифоқларга қўшилишини доимий тақиқлашни талаб қилмоқда. Киев бу шартларни ҳам таслим бўлиш талаби деб баҳолайди.

Кремлга яқин манбаларга кўра, АҚШ вакилининг Путинга таклифлари орасида бир сценарий бор. Унга кўра, Украина Донбассни Россияга беради ва эвазига НАТОдан келажакдаги хавфсизлиги учун кафолат олади. Бу маълумотлар расман тасдиқланмаган.

Фронтда эса томонлар бир-бирига ҳужумларни тўхтатмаяпти.

Тайванга йирик тайфун ёпирилмоқда

23 октябр куни кучли шамол ва жала олиб келаётган “Champi” тайфуни яқинлашиши сабабли Тайваннинг деярли барча ҳудудларида мактаблар, давлат идоралари ҳамда молия бозорлари ёпилди.