Жаҳон | 08:32 / 18.07.2023
5621
2 дақиқада ўқилади

Германия Киевни Халқаро жиноий суд юрисдикциясини тан олишга чақирди

Анналена Бербок Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Рим статутини ислоҳ қилиш - босқинчилик жиноятини чекловларсиз таъқиб қилиш ҳақида гапирди. 

Фото: Sean Gallup/Getty images

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Киевни Халқаро жиноий суд юрисдикциясини тан олишга ва унинг ҳуқуқий асоси сифатида Рим статутини ратификация қилишга чақирди. Германия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари 17 июль, душанба куни БМТда низом ташкил этилганининг йигирма беш йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этди

«Мен бу масала қанчалик нозик эканини биламан», деди Бербок. «Украина аскарлари эмас, балки Россия армияси агрессив уруш олиб бормоқда», — дея қўшимча қилди у. Германия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг фикрича, ХЖС Киев учун тўғри платформа ҳисобланади. «У Украинани кучайтиради, Украина эса ХЖСни кучайтиради», деб ҳисоблайди немис дипломатияси раҳбари. 

Анналена Бербок ХЖСнинг ҳуқуқий базасини ислоҳ қилиш бўйича ўз таклифини такрорлади, дея хабар беради dpa. Шу тариқа, Германия ТИВ раҳбари босқинчилик жинояти чекловларсиз жиноий жавобгарликка тортилиши учун Рим статутига ўзгартириш киритишни таклиф қилди. Бунинг учун, унинг фикрича, тажовуз қурбони бўлган давлат суд юрисдикциясида бўлиши кифоя. 

Ҳозирги босқичда на Россия, на Украина статутни ратификация қилмаган. 

Мавзуга оид