Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон аввалги ойдаги ўрнини сақлаб қолди
ФИФА сайти миллий жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Фото: UFA
Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси рейтингда 74-ўринни сақлаб қолган. Сречко Катанец шогирдлари март ойигача 77-ўринда эди. Вакилларимизнинг Осиё қитъасидаги ўрни ҳам ўзгармаган – 10-ўрин.
ФИФА рейтингида ҳам ўнлик ўзгармади. Аргентина миллий жамоаси 1-ўринда бормоқда, Франция 2-ўрин, Бразилия 3-ўриндан жой олган.
Кейинги ўринларни Англия (4), Бельгия (5), Хорватия (6), Нидерландия (7), Италия (8), Португалия (9) ва Испания (10) ўнликдан жой олган.
Осиё жамоалари орасида эса Япония рейтингда 20-ўринга кўтарилиб, пешқадам саналади. Шунингдек, қитъада топ-10ликдан Эрон (24), Австралия (27), Жанубий Корея (28), Саудия Арабистони (54), Қатар (59), Ироқ (70), БАА (72), Уммон (73) ва Ўзбекистон (74) жой олган.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий жамоаси март ойида 74-ўринга кўтарилиб, охирги 5 йилликдаги энг яхши натижасига эришганди. Бунгача вакилларимиз 2018 йил февраль ойида 72-ўринга кўтарилган, шундан сўнг 95, 84, 83, 82, 77-ўринларни эгаллаганди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси 10 сентябрга ўтар кечаси ўртоқлик ўйини доирасида АҚШга қарши майдонга тушса, 12 сентябрь куни КОНКАКАФ чемпиони Мексика миллий жамоасига қарши ўйин ўтказади.
Мавзуга оид
17:58 / 23.12.2025
Ўзбекистон миллий жамоаси Канадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
21:08 / 17.12.2025
ФИФА Ўзбекистон миллий жамоасига камида 10,5 млн доллар тўлайди
00:07 / 06.12.2025
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум бўлди
22:55 / 01.12.2025