Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Она қизига буйрагини берди — БМТМда илк бор кичик ёшли болага буйрак кўчириб ўтказилди
Болалар миллий тиббиёт марказида 11 ёшли қизга онасининг буйраги кўчириб ўтказилган. Амалиёт қиз ва онасида 6 соат давом этган.
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳридаги Болалар миллий тиббиёт марказида илк марта кичик болага буйрак трансплантацияси ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Операция 12 июлда ўтказилган. Уни трансплантолог Аҳрор Сафаров амалга оширган. Таъкидланишича, бемор айни дамда ўзини яхши ҳис қиляпти. Амалиёт қиз ва онасида 3 соатдан давом этган.
Шифокорнинг айтишича, бундай амалиётда донор буйрагининг ўлчами муҳим аҳамиятга эга. “Чунки болалар кичкина, уларга буйракни жойлаштириш масаласида ҳам бош қотириш керак бўлган жиҳатлар бор”, – дейди у.
Маълум бўлишича, дастлабки олинган натижалар ёмон эмас. Шифокорлар кўчириб ўтказилган буйракнинг яшаб кетиш йилини ошириш устида бош қотиришяпти.
“Энди яна ҳам ёшроқ, 3,5 ёшгача бўлган болага буйрак кўчириш учун тайёрланяпмиз. Унга отаси донор бўлади”, – дейди шифокор.
Маълумот учун: Ўзбекистонда 250га яқин болалар буйрак кўчириш амалиётга муҳтож бўлиб қоляпти. Унгача улар гемодиализ муолажасини олиб туришади, бу муолажа тўлиқ давлат томонидан молиялаштирилиши белгиланган.
Мавзуга оид
13:12 / 14.01.2026
ССВ: Жанубий Корея гранти асосида 100 та замонавий «Тез ёрдам» машинаси харид қилинади
08:45 / 13.01.2026
Антибиотиклар электрон рецепт билан: ССВ ижтимоий тармоқлардаги хабарларга аниқлик киритди
09:33 / 02.01.2026
ССВ: янги йилнинг биринчи кунида 1815 нафар чақалоқ дунёга келди
18:46 / 01.01.2026