Ўзбекистон | 14:10 / 25.07.2023
5029
2 дақиқада ўқилади

6 ойда “103” хизматига 1752 та ёлғон чақириқ келиб тушгани маълум қилинди

Энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Фото: KUN.UZ

Тез тиббий ёрдам хизмати сифати, энг аввало, “103” бригадаларининг чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бориши билан белгиланади. “Тез ёрдам” автомашиналари бемор олдига кечикиб боришига кўпинча ёлғон чақириқлар сабаб бўлади.

“2023 йилнинг ўтган 6 ойи давомида “103” хизматига жами 1752 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Мазкур кўрсаткични 2022 йилнинг айни шу даври билан таққосласак, қарийб 975 тага камайганини кўриш мумкин. Бироқ гап инсон саломатлиги ҳақида кетар экан, бундай мурожаатларнинг биттаси ҳам кўп”, – дея Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Ғафуровнинг сўзларини келтирган ССВ матбуот хизмати.

Статистик маълумотларга кўра, январь–июнь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 325 тани ташкил этган. Кейинги ўринда Фарғона вилояти қайд этилган — 284 та. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 248 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

Энг кам ёлғон чақириқ Самарқанд вилоятида рўйхатга олинган. 2023 йилнинг январь–июнь ойларида вилоятда “Тез ёрдам”га 17 та ёлғон чақириқ келиб тушган.

Аввалроқ шу йилнинг январь–март ойларида “Тез ёрдам”га 3 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушгани, шундан 893 та чақириқ ёлғон бўлиб чиққани маълум қилинганди.

2022 йил “103” хизматига республика бўйича 13 миллион 22 минг 162 та чақириқ келиб тушган. Шундан 1 миллион 180 минг 416 нафар бемор шифохоналарга госпитализация қилинган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти